Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ким шарқдан ғолиб шоҳни чақирди?! Ким уни Ўз хизматига чақирди?! Ким унга элатларни бўйсундиради?! Ким шоҳларни оёғи остида эзади?! Ғолиб шоҳ ўз қиличи билан Уларни чопиб ташлайди, Ёйи билан уларни сомондай учиради. Мен, Эгангиз, биринчи бўлиб бу хушхабарни Қуддусга етказдим, Сионга элчи жўнатиб, шундай деб айтишни буюрдим: Халқинг келяпти! Улар уйларига қайтиб келишяпти! Мана, Мен янги бир иш қиляпман. Шу пайтнинг ўзидаёқ содир бўляпти! Кўрмаяпсизми?! Мен саҳрода йўллар очаман, Ҳа, чўлда дарёлар яратаман. Эгамиз сизларга шундай деди: “Бўлиб ўтганларни олдиндан Мен айтдим, Оғзимдан чиқиши билан буларни билдирдим, Бирданига ҳаракат қилдим ва улар содир бўлди. Буларнинг ҳаммасини эшитдинг, Наҳотки энди эътироф этмасанг?! Ҳозирдан бошлаб янгиларини, Ўзинг билмаган яширин нарсаларни Сенга эшиттирдим.
Выбор основного перевода