Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша куни китобдаги сўзларни карлар эшитар, Кўрларнинг кўзлари зулматда нур кўрар. Ўша ердан катта йўл ўтади, Муқаддас Йўл деб аталган йўл бўлади. Нопоклар у йўлга қадам босмайди, Бу йўл мана шу йўлдан юрадиганларга қарашлидир. Бу йўлдан юрадиганлар, Ҳатто идроксизлар ҳам адашмайди. Ҳар бир жарлик юксалади, Ҳар бир тоғу тепалик пасаяди. Ўнқир–чўнқир жойлар текис бўлади, Ўйдим–чуқур ер текислик бўлади. Қашшоқлару муҳтожлар сув излар, Аммо сув йўқ. Оғизлари чанқоқдан қуриб кетган. Мен, Эгангиз, уларга жавоб бераман, Мен, Исроил халқининг Худоси, уларни тарк этмайман. Зеро, Худойимиз меҳр–шафқатга бой, У самодан бизга уфқ Нурини сочади. Зулматда, ўлим соясида ўтирганларни ёритади, Тинчликка олиб борадиган йўлни бизга кўрсатади.” Ҳар бир жарлик тўлдирилади, Ҳар бир тоғу тепалик пасаяди. Қинғир–қийшиқ йўллар ростланади, Ўнқир–чўнқир сўқмоқлар текис бўлади.
Выбор основного перевода