Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди эй Ёқуб насли, сени яратган Эгамиз гапирмоқда! Эй Исроил халқи, сени барпо қилган Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен сени қутқардим, Сенинг исмингни айтиб чақирдим, Сен Меникисан, қўрқма! У шундай деди: “Ҳа, сен Ёқуб қабилаларини қайта тиклайсан, Исроилнинг омон қолганларини Ўз юртига қайтариб олиб келасан. Бироқ сени фақат шунинг учунгина қулим қилмадим. Мен сени бошқа халқларга нур қиламан, Токи Мен берадиган нажот ернинг четигача етиб борсин.” Эгамиз шундай айтмоқда: “Мурувват пайти келганда, Мен сенга жавоб бердим, Нажот куни келганда, Мен сенга ёрдам бердим. Ўзим сени ҳимоя қиламан, Халқим билан тузган аҳдимни Сен орқали амалга ошираман. Токи юрт қайта тиклансин, Ташландиқ мулклар тақсимлансин. Ғайрияҳудийларга аён бўладиган нурдир У, Халқинг Исроилнинг шуҳратидир У.” Эгамиз бизга шундай амр берган эди: “Ернинг четигача нажотни олиб боринглар деб, Мен сизларни ғайрияҳудийларга нур қиламан.”
Выбор основного перевода