Эгамиз Раббий, Исроил халқининг Муқаддас Худоси шундай демоқда: “Менга қайтсангиз нажот топасиз, Ҳаловатли бўлсангиз қутқариласиз. Сокинлигу ишончингиз сизнинг кучингиз бўлади. Аммо сизлар буни хоҳламадингиз.
Қанийди амрларимга қулоқ солганингизда! Ўшанда фаровонлигингиз дарёдай бўларди, Зафарингиз денгиз тўлқинларидай бўларди.