Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бефойда сўзлар айтиб баҳслашмаган бўларди! Қуруқ гаплар айтмас эди! Шунда Раббий қўзғалди уйқудан уйғонгандай, Шаробдан ҳайқираётган баҳодирдай. Довуднинг тахтида Унинг ҳукмронлиги ортиб боради. Тинчлик то абад ҳукм суради. Ҳозирдан бошлаб, то абад У адолат ва ҳақиқат ила Шоҳлигини мустаҳкамлаб, барқарор қилади. Сарвари Олам жон куйдириб, Буни бажо айлайди. Нима, Эгамизнинг қўли қисқами? Қутқаролмаса! Қулоғи оғирми? Эшитмай қолса! У адолатни совутдай кийиб олди, Нажот дубулғасини бошига кийди, Эгамиз қасосни либосдай кийиб олди, Рашкни чопон қилиб ўраб олди. Буларни кўриб, қалбингиз шодликка тўлади, Танангиз янги майса каби, ҳаёт билан тўлиқ бўлади. Эгамиз Ўз қулларига қудратини, Душманларига эса ғазабини кўрсатади. Мана, қаранг! Эгамиз олов билан келмоқда, Унинг жанг аравалари қуюндай келмоқда. У аёвсиз қасос олади, Ғазаби олов каби ёнади. Ҳа, Эгамиз олову қилич билан Жамики жонзотларга қарши курашади. Унинг қўлидан кўплари ҳалок бўлади.
Выбор основного перевода