Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Эй икки каруб орасида тахт қурган Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам! Бутун ер юзидаги шоҳликларнинг танҳо Худоси Сенсан. Осмонни ва ерни Сен яратгансан. Қутқарувчингиз, онангиз қорнида сизга шакл берган Эгамиз шундай айтмоқда: “Ҳаммасини яратган Мен Эгангизман, Ёлғиз Ўзим самоларни ёйганман! Бир Ўзим заминни яратганман! Заминни барпо қилган, Ер юзида инсонни яратган Менман. Мен Ўз қўлим билан осмонни ёйдим, Барча самовий жисмларга Мен буйруқ бердим. Башорат. Эгамизнинг Исроил ҳақида айтган гаплари. Замин пойдеворини қўйган, фалакларни ёйган, инсонга жон ато қилган Эгамиз шундай демоқда: Ҳар қандай одамга жон, нафас ва ҳамма нарсани Унинг Ўзи берган. Шунинг учун У инсоннинг қўлига қараб қолмаган. У ҳеч нарсага муҳтож эмас.
Выбор основного перевода