Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша пайтда кўрларнинг кўзлари очилади, Карларнинг қулоқлари эса эшитади. Эгамиз Раббийнинг Руҳи мени қамраб олган, Чунки У мени танлаган. “Йўқсилларга хушхабар етказсин, Хаста қалбларга шифо берсин, Асирларга озодлик эълон қилсин, Зиндондагиларга эркинлик хабарини берсин” деб, Эгам мени юборди. Зулматда, ўлим соясида ўтирганларни ёритади, Тинчликка олиб борадиган йўлни бизга кўрсатади.” “Эгамизнинг Руҳи мени қамради. Йўқсилларга Хушхабар етказмоқ учун Эгам мени танлади. Зиндондагиларга эркин бўласиз, деб айтмоқ учун, Кўрларга, кўзингиз очилади, деб хабар бермоқ учун, Асирларни озод қилмоқ учун, ўзларига келарлар, иблиснинг тузоғидан қутулиб қоларлар. Ахир, иблис уларни асир қилиб, ўзига тобе қилиб олган. Бу фарзандлар фоний бандалар бўлганлари учун, Исо ҳам, улар сингари, инсон бўлди. Зеро, У Ўз ўлими орқалигина ўлим келтирувчи иблиснинг қудратини йўқ қила олди ва умр бўйи ўлим қўрқувига қул бўлган одамзодни озод қилишга муваффақ бўлди.
Выбор основного перевода