Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Зотан, Сарвари Оламнинг бир куни бор, Қарши чиқар У жамики кибор, кеккайганларга. Ўша мағрурларга қарши бўлар, Уларнинг ҳар бирини ерга урар. Қарши бўлар У барча юксак, мағрурларга! Ҳа, ўша Лубнон садрларию Башан эманларининг ҳаммасига. Қарши бўлар У ҳамма баланд тоғларга, Ҳамма юксак тепаликларга. Қарши бўлар У ҳар бир баланд минорага, Ҳар бир мустаҳкам қалъага. Қарши бўлар ўша машҳур Таршиш кемаларию Инсон яратган барча ажойиботларга. Чуқур сувларга шундай дейман: «Қуриб бит! Дарёларингни қуритаман.» Келганимда нега бирон кимса йўқ эди? Чақирганимда нега ҳеч ким жавоб бермади? Сизни қутқаришга Менинг қўлим қисқами? Ёки сизни озод қилишга кучим етмасми? Бир таҳдид қилсам денгиз қурийди, Дарёларни чўлга айлантираман. Сувлар қуриб, балиқлари сасийди, Сув йўқлигидан балиқлар ўлиб кетади.
Выбор основного перевода