Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг, Маҳорат ила тор чалиб, шодликдан ҳайқиринг.
У оғзимга янги бир қўшиқ солди, Бу қўшиқ Худойимизга мадҳиядир. Кўплар Унинг ишларини кўриб, қўрқади, Эгамизга умид боғлайди.
Янги бир қўшиқ айтинг Эгамизга! Ахир, У ажойиб ишлар қилди. Ўзининг ўнг қўли, муқаддас билаги билан зафар қозонди.
Баъзилари кемаларда денгизга чиқдилар, Ваҳимали сувлар узра савдо қилдилар.
Улар қуйидагича янги қўшиқ айтишар эди: “Сен ўрамни олишга, Унинг муҳрларини ечишга лойиқсан! Чунки Сен бўғизланган эдинг, Ўз қонинг эвазига ҳар бир қабила, миллат, элату халқдан Худо учун одамларни қутқариб олдинг.