Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Нимрўд шоҳлигининг илк маркази Шинар еридаги Бобил, Эрах, Аккад шаҳарларининг ҳаммасини ўз ичига олган эди. Оссурия шоҳи Охознинг илтимосига рози бўлди. Дамашққа ҳужум қилиб, бу шаҳарни босиб олди. Шаҳар аҳолисини Хирга суриб чиқарди ва шоҳ Ратанни ўлдирди. Хўшея ҳукмронлигининг тўққизинчи йилида Оссурия шоҳи Самарияни қўлга киритиб, Исроил халқини Оссурияга кўчирди. Уларни Халах шаҳрига, Хавор дарёси бўйидаги Гозан ҳудудига ва Мидия шаҳарларига жойлаштирди. Қани, айт–чи, Хомат шаҳрининг шоҳи қани энди?! Арпад, Сефарвайим, Хана, Иввах шаҳарларининг шоҳлари қаерда?!” Бу воқеалардан сўнг, Йўшиё Маъбадни тартибга солиб бўлгач, Миср шоҳи Нехо жанг қилгани Фурот дарёси бўйидаги Кархамиш шаҳрига лашкарини бошлаб келди. Йўшиё унга қарши отланди. Бу Миср ҳақида башорат эди. Аниқроғи, Миср фиръавни Нехонинг лашкари тўғрисида эди. Улар Фурот дарёси бўйидаги Кархамиш шаҳрида қароргоҳ қурган эдилар. (Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳукмронлигининг тўртинчи йилида Бобил шоҳи Навухадназар бу лашкарни мағлуб қилди.) Калней шаҳрига бориб, унинг аҳволини кўринглар. У ердан буюк Хомат шаҳрига ўтиб, ҳолини билинглар. Филист халқининг Гат шаҳрига ҳам бориб кўринглар. Сизларнинг бу шоҳликлардан афзалроқ жойингиз бормиди?! Ёки ерингиз уларникидан каттароқмиди?!
Выбор основного перевода