Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Сизлар менга раво кўрган ёмонликни Худо яхшиликка ишлатди. Сон–саноқсиз одамларни сақлаб қолиш учун У мени шу ерга олиб келди. Аммо билмас улар Эгамизнинг ниятини, Асло тушунмаслар Унинг режаларини, Эгамиз уларни не сабабдан йиққанини улар билмаслар, Буғдой бошоқларини хирмонда янчгандай, Эгамиз уларни янчмоқчи эканини англамаслар. Қудратинг ва хоҳиш–ироданг билан Ўзинг илгаридан қарор қилган ҳамма нарсани улар ижро этдилар. Аммо Қуддус аҳолиси ва уларнинг ҳукмдорлари Исонинг кимлигини танимадилар. Гарчи улар ҳар Шаббат куни ўқилаётган пайғамбарларнинг сўзларини эшитсалар–да, пайғамбарлар Исо ҳақида ёзганини улар тушунмадилар. Исони ўлимга маҳкум қилиб, пайғамбарларнинг башоратларини амалга оширдилар.
Выбор основного перевода