Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, Эгамнинг ғазаби Ўз халқига қарши алангаланди, У халққа қарши қўл кўтариб, уларни урди. Шунда тоғлар ларзага келди, Кўчаларда жасадлар ахлат бўлди. Шунда ҳам Эгам ғазабидан тушмади, Унинг қўли ҳамон Исроилга қарши кўтарилганча турарди. Шарқдан Орамлар, ғарбдан Филистлар Оғизларин катта очиб, Исроилни ютиб юборди. Аммо шундай бўлса ҳам, Эгам тушмас ғазабидан, Унинг қўли ҳамон Исроилга қарши кўтарилган. Нима учун бутун шаҳар қувонч садоларига тўла?! Орангизда ўлганлар урушда нобуд бўлмади, Шуни унутдингизми?! Улар чоҳдаги асирлар каби, Бир жойга йиғиб олинади, Зиндонга қамаб қўйилади, Кейинроқ улар жазоланади.
Выбор основного перевода