Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Таёғингни кўтариб, қўлингни денгиз устига узат, сувни икки томонга айир. Шунда Исроил халқи қуруқ ер устида юриб, денгиздан ўтади. Мисрликлар Исроил халқининг ортидан қувди. Фиръавннинг ҳамма отлари, аравакашлари ва жанг аравалари денгизнинг ўртасига тушди. Мусо қўлини денгизга узатди. Тонг пайти денгиз суви асл ҳолига қайтди. Мисрликлар сувдан қутулмоқчи бўлиб қочаётган эди, Эгамиз уларни денгизнинг ўртасига силкиб отди. Улар Мидиёнларнинг иккита лашкарбошиси Орив ва Заёвни Иорданнинг шарқий қирғоғигача таъқиб қилиб, қўлга олишди. Оривни бир қоянинг олдида, Заёвни эса узум сиқиш чуқурининг олдида ўлдиришди. Кейинчалик бу жойлар Орив қояси ва Заёв чуқури деб аталадиган бўлди. Сўнг Мидиёнларни таъқиб қилишда давом этиб, Орив ва Заёвнинг бошларини Гидўнга олиб боришди. Ўша кечаси Эгамизнинг фариштаси Оссурияликларнинг қароргоҳига бориб, 185.000 кишини ўлдирди. Эртасига уйғониб қарасалар, қароргоҳ жасадга тўлиб кетибди. Орив ва Заёвдай қилиб, уларнинг йўлбошчиларини ўлдир, Барча шаҳзодаларини Зевах ва Залмунодай қилгин. Бу халқнинг оғир бўйинтуруғини, Елкасидаги таёғини Сен синдириб ташлагансан. Золимларнинг калтагини Мидиён халқи каби, Мағлуб қилгансан. Эгамизнинг фариштаси Оссурияликларнинг қароргоҳига бориб, 185.000 кишини ўлдирди. Эртасига уйғониб қарасалар, қароргоҳ жасадга тўлиб кетибди! Оссурия шоҳи Санхарив қароргоҳни ташлаб, орқага қайтди. Ўз уйи Найнавога қайтиб, ўша ерда яшади. Санхарив ўз худоси Нисрохнинг уйида сажда қилаётган эди, ўғиллари Одраммалек билан Саризар унга қилич уриб ўлдирди. Иккови ҳам Арарат юртига қочиб кетди. Санхаривнинг ўрнига ўғли Исархаддўн шоҳ бўлди.
Выбор основного перевода