Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, Эгамнинг ғазаби Ўз халқига қарши алангаланди, У халққа қарши қўл кўтариб, уларни урди. Шунда тоғлар ларзага келди, Кўчаларда жасадлар ахлат бўлди. Шунда ҳам Эгам ғазабидан тушмади, Унинг қўли ҳамон Исроилга қарши кўтарилганча турарди. Улар шерга ўхшаб бўкиради, Йиртқич шер каби ўкиради, Ўкириб, ўлжасини ушлайди, олиб кетади, Ҳеч ким уни қутқариб ололмайди. Ҳаммаси шаккок, қабиҳлик қилар, Барча оғизлардан аҳмоқона сўз чиқар. Раббий ёшлардан мамнун бўлмади, Етим ва беваларга шафқат кўрсатмади. Аммо шундай бўлса ҳам, Эгам тушмас ғазабидан, Унинг қўли ҳамон Исроилга қарши кўтарилган. Сарвари Оламнинг қаҳридан Юрт ёниб битар, Халқ оловга ёнилғи бўлар. Одамлар ўз яқинига шафқат қилмас, Мен буйруқ бериб, Бобилликларни бу шаҳарга қайтариб олиб келаман. Улар сизларга ҳужум қиладилар. Шаҳарни қўлга олиб, ўт қўядилар. Яҳудо шаҳарлари вайрон бўлади, у ерда ҳеч ким яшамайди.” Эгамизнинг каломи шудир. Биргаликда улар жанг пайти кўчада лой кечган Жангчилардай бўладилар, Мен, Эгангиз, улар билан биргаман. Улар урушга чиқиб, Душман чавандозларини шарманда қиладилар.
Выбор основного перевода