Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Халқнинг қолгани Қуддусдан, қутулганлари Сион тоғидан келади. Сарвари Олам Ўз ғайрати билан буни амалга оширади. Ўша кечаси Эгамизнинг фариштаси Оссурияликларнинг қароргоҳига бориб, 185.000 кишини ўлдирди. Эртасига уйғониб қарасалар, қароргоҳ жасадга тўлиб кетибди. Оссурия шоҳи Санхарив қароргоҳни ташлаб, орқага қайтди. У Найнавога қайтиб, ўша ерда қолди. Бир куни Санхарив ўз худоси Нисрохнинг уйида сажда қилаётган эди, ўғиллари Одраммалек билан Саризар унга қилич уриб ўлдирди. Иккови ҳам Арарат юртига қочиб кетди. Санхаривнинг ўрнига ўғли Исархаддўн шоҳ бўлди. Ернинг остидан сен гапирасан, Тупроқ остидан сўзларинг келади, Овозинг шарпа овозидай ер остидан чиқади, Гапларинг тупроқ остидан шивирлаб келади. Кимни ҳақорат қилдинг ўзи? Кимни таҳқирладинг? Кимга қўрс гапирдинг? Киборларча боқдинг, ҳей? Исроил халқининг Муқаддас Худосига! Эгамизнинг фариштаси Оссурияликларнинг қароргоҳига бориб, 185.000 кишини ўлдирди. Эртасига уйғониб қарасалар, қароргоҳ жасадга тўлиб кетибди! Шу сабабдан Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мен Оссурия шоҳини қандай жазолаган бўлсам, Бобил шоҳини ва унинг юртини ҳам худди шундай жазолайман.
Выбор основного перевода