Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фосиқлик оловга ўхшаб ёнар, Еб битирар бутазору тиканзорларни. Ўрмондаги чангалзорларни ёндириб, Баландларга тутунини ўрлатади. Оссуриянинг муҳташам ўрмонлари Ва унумдор далалари Оғир хасталикка йўлиққан инсондай, Тамомила хароб бўлади. Ўрмондаги дарахтлар шунчалик оз қоларки, Ҳаттоки ёш бола ҳам уларни санай олади. Оссурияга бир қара! У ҳам бамисоли Лубнондаги садр дарахти эди, Кўркам шохлари ўрмонга соя солар эди, Унинг учи булутларга тегиб турарди. Эй Исроил халқи, Мен сизни деб, Амор халқларини йўқ қилган эдим. Уларнинг бўй–басти садр дарахтидай баланд, Эман дарахтидай бақувват бўлган бўлса–да, Мен уларнинг мевасини қовжиратган эдим, Илдизини қуритган эдим. Эгамиз эса шундай айтур: “Оссурияликлар кучли ва беҳисоб бўлсалар–да, Улар қирилиб, йўқ бўладилар. Эй халқим, бошингга кулфат солдим! Энди бундай кулфат солмайман зинҳор!
Выбор основного перевода