Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгам айтар: “Мана Оссурия! Ғазабимнинг ҳассаси! Унинг қўлидадир қаҳримнинг таёғи! Ҳаммасини ағдар–тўнтар қиляпсиз, Ахир, кулолни лойга тенглаштириб бўладими?! Наҳотки буюм ўзини яратганга: “Мени яратганинг йўқ”, деб айтса?! Наҳотки идиш кулолга: “Сен тушунмайсан”, деб айтса?! Эгамиз шундай дейди: “Эй Бобил, сен Менинг болғам, уруш қуролимсан. Сен билан эздим Мен халқларни, Сен билан парчаладим шоҳликларни. Эй инсон, сен ким бўлибсанки, Худога гап қайтарсанг?! Яратилган нарса яратувчисидан: “Нима учун мени бундай қилиб яратдинг?” деб сўрайдими?! Ахир, кулол ҳам бир лой қоришмасидан ҳар хил идишлар ясайди–ку! Уларнинг баъзиларини қутлуғ байрам кунларида ишлатиладиган қилишга, бошқаларини эса ҳар куни ишлатиладиган идиш қилиб қўйишга ҳақи йўқми?!
Выбор основного перевода