Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Эй халқлар, сафарбар бўлаверинг, ҳалокатга йўлиқасиз! Эй узоқ юртлардаги жамики эллар, эшитинг! Жангга бел боғлайверинг, аммо ҳалокатга йўлиқасиз! Ҳа, бел боғлайверинг, аммо ҳалок бўласиз! Пухта режа қилаверинг, аммо режангиз пучга чиқади, Сўз бераверинг, аммо амалга ошмайди, Чунки Худо биз биландир! Улар шундай деб айтишади: «Қуддусга қарши жангга тайёрланинглар! Бўла қолинглар, кундуз куни уларга ҳужум қиламиз! Шўримиз қурсин! Кун ҳам ботяпти, Оқшом соялари бўй чўзиб қолди. Эгамиз шундай дейди: “Каттаю кичик қалқонларни тайёр тутинг! Қани, энди жангга киринг! Отларга эгар уринг, Чопқир отларга мининг! Дубулғаларни кийиб олинг, Жанговар ҳолатда туринг. Найзаларни ўткирланг, Совутларни кийиб олинг! Байроқни кўтаринг! Халқларга бурғу чалинг! Халқларни Бобилга қарши урушга тайёрланг. Арарат, Миннах ва Ашканоз шоҳликларини Унга қарши тўпланг. Бобилга қарши жанг қиладиган лашкарбошини тайинланг, Чигиртка галасидай кўп отлар келтиринг. Халқларни Бобилга қарши урушга тайёрланг. Мидия шоҳларини, уларнинг ҳокиму аъёнларини, Уларнинг қўли остидаги ҳамма юртларни Бобилга қарши сафарбар қилинг. Эгамиз барча халқларни Қуддусга қарши жанг қилишга йиғади. Душманлар шаҳарни қўлга киритишади. Уйларни талаб кетишади, аёлларни зўрлашади. Шаҳар аҳолисининг ярми сургунга кетади. Қолганлари эса шаҳардан ҳайдалмайди. Шундан кейин Эгамиз урушдаги жангчидай ўша халқларга ҳужум қилади.
Выбор основного перевода