Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Халқлар ўз юртларига Исроилни бошлаб боради, Улар Исроил халқининг мулки бўлади. Исроил Эгамнинг ерида халқларни қул, чўри қилади. Ўзини асир қилганларни Исроил халқи асир қилади, Золимлар устидан у ҳукмронлик қилади. Сенга зулм қилганларнинг ўғиллари келиб, Сенга таъзим қиладилар. Сендан нафратланганларнинг ҳаммаси Оёқларингга йиқилади. Улар сени «Эгамизнинг шаҳри, Исроил халқининг Муқаддас Худосининг шаҳри — Сион» деб аташади. Шава юртидан келтирилган зираворларни нима қиламан?! Олис юртдан олиб келинган хушбўй қамишни нимага ишлатаман?! Халқимнинг куйдириладиган назрларини Мен қабул қилмайман, Қурбонликларидан хушнуд бўлмайман.” Хоналаридан айш–ишрат қилаётган эркакларнинг овози келар эди. Саҳродан келган бу майхўр қаланғи–қасанғилар опа–сингилларнинг қўлларига билагузуклар тақдилар, бошларига чиройли тожлар кийдирдилар.
Выбор основного перевода