Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Яҳудо шоҳи Йўш эса ота–боболари — Яҳудо шоҳлари Ёҳушафатнинг, Ёҳурамнинг, Охозиёнинг ва ўзининг Эгамизга атаган ҳамма муқаддас назрларини, Эгамизнинг уйидан ва сарой хазиналаридан олинган жамики олтинларни Орам шоҳи Хазайилга юборди. Шундан кейин Хазайил Қуддусга ҳужум қилиш қароридан қайтди. Набизарадон тоза олтин ва кумуш оловкуракларни, тоғорачаларни, ҳамма олтин ва кумуш буюмларни олиб кетди. Эгамиз Филистларни ва Ҳабашистон ёнида яшаётган Арабларни Ёҳурамга қарши қўзғатди. Улар Яҳудога бостириб келиб, шоҳ саройидаги ҳамма бойликларни, шоҳнинг ўғилларини ва хотинларини олиб кетдилар. Шоҳнинг Охозиёдан бошқа ўғли қолмади. Охозиё шоҳнинг кенжа ўғли эди.
Выбор основного перевода