Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Ўша куни, душманларингиз ўлдирилган, миноралар қулаган куни ҳар бир тоғдан, ҳар бир тепаликдан ирмоқ оқиб тушади. Чўлоқ ҳам оҳудай сакрайди, Соқов шодликдан ҳайқиради. Мана, ахир, саҳрода сув шариллаб оқмоқда, Чўл жойлар эса ирмоқларга тўла. Ўша одам мени Маъбаднинг эшиги ёнига олиб борди. Қарасам, Маъбад остонасидан бир ирмоқ оқиб чиқаётган экан. Остонанинг жануб томонидан чиққан бу ирмоқ қурбонгоҳнинг жанубидан ўтиб, шарққа оқаётган эди. Сўнг ўша одам мени шимолий дарвоза орқали ташқарига олиб чиқди. Биз айланиб, Маъбаднинг шарқий дарвозаси ёнига бордик. Ирмоқ шарқий дарвозанинг жануб томонидан жилдираб оқиб чиқаётган эди. Ўша одам қўлидаги арқон билан шарқ томонга оқаётган бу ирмоқнинг узунлигини ўлчай бошлади. У 1000 тирсак ўлчаб бўлгандан сўнг, менга ирмоқдан кечиб ўтишимни буюрди. Ўша ердаги сув тўпиғимгача келар эди. Сўнг яна 1000 тирсак ўлчаб, ирмоқдан кечиб ўтишимни буюрди. Бу сафар сув тиззамгача чиқди. Кейинги 1000 тирсак масофадан сўнг сув белимгача чиқди. Сўнг у одам яна 1000 тирсак ўлчади, бу ерда ирмоқ ўтиб бўлмайдиган бир дарёга айланган эди. Дарё шу қадар чуқур эдики, уни фақат сузиб ўтса бўлар эди. Шунда у одам менга: “Эй инсон, кўрган бу нарсани доим ёдингда тут”, — деди–да, мени қирғоққа бошлаб кетди. Қирғоққа чиққанимиздан сўнг, мен дарёнинг икки томонида ўсаётган жуда кўп дарахтларни кўрдим. Одам менга деди: “Бу дарё саҳро орқали Иордан водийсига оқиб, Ўлик денгизга қуйилади. Шунда Ўлик денгизнинг шўр сувлари ширин бўлади. Дарё оқиб борган ҳамма жойда судралувчилар яшайди, балиқлар тўлиб–тошади. Ширин бўлган бу сувлар оқиб ўтган ҳамма жойда ҳаёт бошланади. Одамлар Ўлик денгизнинг қирғоқларида туриб балиқ тутишади, Эн–Гедидан Эн–Эхлайимгача бўлган жойда тўрларини қуритишади. Ўрта ер денгизидаги каби, балиқларнинг тури кўп бўлади. Бироқ ботқоқликлар билан халқобларнинг сувлари янгиланмайди. Улар туз манбаи бўлиб қолади. Дарёнинг икки томонида турли хил мевали дарахтлар ўсади. Улар ҳар ойда янги мевалар тугади, барглари ҳеч қачон сўлимайди. Маъбаддан чиққан сув уларни суғоргани учун улар ҳеч қачон ҳосилдан қолмайди. Уларнинг мевалари озуқа бўлади, барглари шифо келтиради.” Эгамиз шундай демоқда: “Шундай вақтлар келадики, Деҳқон ҳосилни йиғиб улгурмасдан, Ерни шудгор қилиш вақти келади. Шаробни тайёрлаб улгурмасдан, Узумнинг янги ҳосили пишади. Тоғлардан ширин шароб томади, Ҳамма қирлардан пастга оқиб тушади. Ўша куни Қуддусдан ҳаётбахш сувлар оқиб чиқади, унинг ярми Ўлик денгизга, қолган ярми эса Ўрта ер денгизига қуйилади. Сув ёзда ҳам, қишда ҳам оқаверади. Фаришта менга биллурдай тиниқ, ҳаётбахш сувлар дарёсини кўрсатди. Бу дарё Худонинг ва Қўзининг тахтидан чиқиб,
Выбор основного перевода