Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Эй эллар, Унинг халқи билан бирга шодланинг, У қулларининг ўлими учун ўч олади. Душманларидан қасос олиб, Юрти ва халқини гуноҳдан поклайди. Азалда Ўзингники қилиб олган халқингни ёдингда тут. Ўзимнинг мулким бўлсин деб, қутқарган халқингни, Ўзинг маскан қилган Сион тоғини ёдингда тут. Адолат руҳи, оташ руҳи ила Раббий ювиб ташлайди Қуддус халқининг ҳаром–харишини, Поклайди Сионнинг қон доғларини. Устингизга тоза сувдан сепиб, сизларни поклайман. Барча нопокликлару бутларингиздан тозалайман. Эгамиз шундай дейди: “Эй халқим, шунда сизлар Эгангиз Худо Мен эканлигимни биласизлар. Мен муқаддас тоғим Сионда қурганман маскан. Табаррук бир шаҳар бўлади Қуддус, Босқинчилар энди асло унга қилмас тажовуз. Зотан, У тўғри ва адолатли ҳукм қилади. Ер юзини фаҳш–зино ила булғаган ашаддий фоҳишани У маҳкум этди, Ундан Ўз қулларининг хунини олди.”
Выбор основного перевода