Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Тир ҳақида башорат: Эй Таршиш кемалари, фарёд қилинг! Сиз Кипр соҳилида эшитган хабарлар тўғри, Бошпанангиз бўлган Тир вайрон бўлди. Сукут сақланг, эй орол халқи! Эй Сидон савдогарлари! Бир пайтлар кемаларга тўла эдингиз. Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Эдом халқи Яҳудодан ўч олиб, катта гуноҳ қилди. Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Асрлар давомида Филистлар адоват қилиб, халқимдан ўч олдилар. Халқимни хонавайрон қилиш мақсадида, юракларидаги ғаразга берилиб, улардан қасос олдилар. Шу сабабдан Мен Филист юртига қарши қўлимни кўтараман, Харет халқини йўқ қиламан, соҳилда қолганларнинг ҳаммасини қириб юбораман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Мен улардан даҳшатли қасос оламан, ғазабим устида уларни жазолайман. Ўшанда Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар.” Эгамиз шундай демоқда: “Тир аҳолиси гуноҳ устига гуноҳ қилди! Мен уларни жазосиз қолдирмайман. Ахир, улар биродарлик иттифоқини унутиб, Халқимнинг қишлоқларидаги аҳолисини Эдомликларга қул қилиб сотдилар. Шундай экан, Мен Тир деворига олов ёғдираман, Олов Тир қалъаларини куйдириб ташлайди.”
Выбор основного перевода