Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Эй Эгам, нечун кийимларинг қип–қизил? Нима учун чуқурда узум эзган одамга ўхшайсан? Эгамиз жавоб берди: “Узум сиқиш чуқурида Ўзим ишладим, Ёнимда халқлардан биронтаси йўқ эди. Ғазаб билан душманларни эздим, Қаҳр билан уларни оёқ ости қилдим. Уларнинг қони кийимларимга сачради, Бутун уст–бошимни ифлос қилди. Ғазаб билан халқларни тепкиладим, Жаҳл билан уларни эзиб ташладим. Уларнинг қонини ерга тўкдим.” Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Қиз Бобил хирмондаги буғдойга ўхшайди. Тез орада ўрим вақти етиб келади, Ҳадемай у янчилади.” Эй Яҳудо, сен учун ҳам ўрим пайти белгиланди. Мен халқимни яна фаровонликка эриштирмоқчи бўлганимда, Майли, ўрим–йиғим пайтигача буғдой билан бирга бегона ўтлар ҳам ўсаверсин. Пайти келганда ўроқчиларга: “Аввал бегона ўтларни йиғиштириб, боғланглар–да, ёқиб юборинглар, кейин буғдойни йиғиштириб, омборхонамга жойланглар”, дейман.” Бегона ўтларни сепган душман — иблис, ўрим–йиғим — охирзамон, ўроқчилар эса фаришталардир. Сизлар: “Экинлар тўрт ойда етилади” деган иборани ишлатасизлар. Мен эса сизларга айтаман: кўзларингизни очинглар! Экинзорларга қаранглар! Ҳосил етилган, ўрим–йиғимга тайёр бўлган. Кейин Маъбаддан бир фаришта чиқди. У булут устида ўтирган Зотга баланд овозда шундай деди: “Ўроғингизни ишга солинг, чунки ўрим–йиғим вақти келди. Мана, ернинг ҳосили етилди.” Булут устида ўтирган Зот ерга ўроқ солди, ернинг ҳосили ўрилди. Самодаги Маъбаддан бошқа бир фаришта чиқди. Унинг ҳам ўткир ўроғи бор эди. Сўнг қурбонгоҳ олдидан яна бошқа бир фаришта келди. У қурбонгоҳдаги олов учун масъул эди. У ўткир ўроқли фариштага баланд овозда хитоб қилди: “Ўткир ўроғингни ишга сол. Ердаги узум бошларини йиғ. Ахир, узум пишиб бўлди.” Фаришта ўроғини ерга солди. Ердаги узум бошларини йиғиб, Худонинг узум сиқадиган катта қаҳр–ғазаби чуқурига улоқтирди. Шаҳар ташқарисидаги ўша чуқурда узумларни эза бошлашди. Чуқурдан қон дарё бўлиб оқиб чиқди. Бу қонли дарё 1600 ўқ отими масофага оқиб борди, у шунчалик чуқур эдики, деярли отни кўмиб юборар эди.
Выбор основного перевода