Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Эгамиз буюкдир! Эгамиз Ўз шаҳрида, Ҳа, Ўзининг муқаддас тоғида Мадҳияларга лойиқдир! Уйғон, уйғон, эй Қуддус, Куч–қудратга тўлгин. Ажойиб кийимларингни кийгин, Эй Сион, муқаддас шаҳар! Мана энди суннатсизлар, нопоклар Дарвозаларингдан ичкари кирмайди! Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман. Шунда Яҳудо юртидаги ва барча шаҳарларидаги одамлар Қуддусни шундай дуо қиладиган бўлишади: «Эй муқаддас тоғ, Солиҳлик макони, Эгамиз сенга барака берсин!» Бутун юрт жасадларга тўлади. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. Зеро, эй Исроил, бутун хонадонинг фақат Менинг муқаддас тоғимда, Исроилнинг баланд тоғида, ўша юртда Менга сажда қилади, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Ўша ерда сизларни қабул қиламан. Ҳадялару аъло инъомларингизни, муқаддас тортиқларингизни келтиришни буюраман. Лекин Сион тоғида нажот топарлар Исроил халқининг омон қолганлари. Бу тоғ муқаддас бўлар. Ёқуб насли ҳайдаб чиқарар ёвларини, Унинг мулкини тортиб олганларни Ва яна эгаллар ўз ерларини. Қаранг! Хушхабар келтирувчи кимса, Тоғлар оша шошиб келади бу ёққа. Тинчликни эълон қилади У сизга! Эй Яҳудо халқи, нишонлагин байрамларингни, Олиб кел онт ичиб атаган назрларингни. Юртингга тажовуз қилмас энди қабиҳлар, Зеро, тамомила йўқ бўлди улар. Қуддус ва Яҳудодаги барча қозонлар Сарвари Оламга бағишланган бўлади. Шунда ким қурбонлик келтирмоқчи бўлса, қурбонлик гўштини шу қозонларда қайнатса бўлаверади. Ўша куни Менинг уйимда савдогарлар бошқа бўлмайди. Лекин ҳеч қандай ҳаром нарса, жирканч ишлар қиладиган ёки ёлғон гапирадиган биронта киши унга кирмайди. Фақат Қўзининг ҳаёт китобида ёзилганлар кирадилар. Ҳамма “кўппаклар” — жодугарлар, ахлоқи бузуқлар, қотиллар, бутпарастлар, ёлғонга ружу қўйиб, ҳийла ишлатганлар эса ташқарида қоладилар.
Выбор основного перевода