Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3
Параллельные места
Ҳа, Эгамиз бутун элатлардан ғазабда, Уларнинг лашкарларига қаҳри келди. Эгамиз уларни тамомила қириб ташлайди. Уларни бўғизлашга ҳукм этган. Мурдалари кўмилмай қолиб кетади, Жасадларидан қўланса ҳид анқийди, Уларнинг қони қирларда дарё бўлиб оқади. Самодаги ҳамма юлдузлар чириб кетади, Осмон ўрама қоғоздай эшилиб кетади. Токдан қуриб тушган барглар сингари, Дарахтидан тўкилган анжир сингари, Самовий жисмлар тўкилиб кетади. Эгам айтар: “Ҳа, самоларда Менинг қиличим пайдо бўлди. Мана, у Эдомга, Мен ҳалокатга ҳукм қилган халқнинг бошига тушади.” Эгамизнинг қиличи қонга булғанган. Қўзилар, эчкилар ёғига, қонига, Қўчқор буйрагининг ёғига тўйган. Ҳа, Бозрах шаҳрида Эгамизга қурбонлик бор, Эдом юртида катта қирғин бошланади. Ёввойи буқалар, новвослар, катта ҳўкизлар ҳам Улар билан бирга қирилиб кетади. Уларнинг ери қон билан суғорилади, Тупроғи ёғни шимиб олади. Ҳа, бу кун Эгамизнинг қасос кунидир. Қуддус учун Эгамиз қасос оладиган йилдир бу. Шўримиз қурсин, эвоҳ! Эгамизнинг кунига оз қолди, Қодир Худо кулфат келтиради! Қуддусда бурғу чалинглар! Эгамизнинг муқаддас тоғида бонг уринглар! Титрасин Яҳудонинг жамики аҳли, Ахир, келяпти Эгамизнинг куни. У кунга оз вақт қолди. Уларнинг олдида замин титрар, Осмону фалак қалтираб турар. Қуёш ҳам, ой ҳам қораяр, Юлдузлар нури сўнар. Менинг буюк ва даҳшатли куним келишидан олдин, Мен еру осмонда аломатларни кўрсатаман. Ер юзида қонни, оловни ва тутун устунларини пайдо қиламан. Қуёш қораяди, ой қон тусига киради.” Йиғинг жамики халқни, Пок қилинг жамоани. Чақиртиринг қарияларни, Олиб келинг болалару эмизикли гўдакларни. Ҳатто янги келин–куёвлар ҳам Чимилдиқдан чиқиб келишсин. Камбағал, бечоралар кулфатда қолганда, Сен уларга бошпана бўлдинг. Пешиндаги жазирамадан соя, Жаладан паноҳ бўлдинг. Ваҳший ғанимларнинг ҳужуми бўрондай бўлди. Сен эса бизнинг паноҳимиз бўлдинг. Мени ваҳимага солмагин, Кулфат кунида паноҳим Сенсан. Шунинг учун, эй Еремиё, сен бу сўзларнинг ҳаммасини уларга айт: «Эгамиз юксакдан шердай ўкиради, Муқаддас маконидан садо беради. Юртига шиддат билан ўкиради. Узум эзувчилар каби бақиради, Ер юзидаги ҳамма инсонларга ҳайқиради. Эгамиз лашкарнинг бошида турар, Лашкарига Ўз садосин берар. Нақадар беҳисоб Унинг қўшини, Унинг амрига бўйсунадиганлар қудратли. Эгамизнинг куни чиндан даҳшатли! Бу ваҳимали кунга бардош бергай ким?! Амос шундай деди: “Эгамиз Қуддусдан туриб ҳайқиради, Сиондан гулдурос овози янграйди! Чўпонларнинг яйловлари қуриб қолади, Кармил чўққисидаги ўтлар хазон бўлади.” Ахир, Сарвари Оламнинг каломи шудир: «Бирпасдан кейин яна еру осмонни, денгиз ва қуруқликни ларзага келтираман.
Выбор основного перевода