Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо эса Эгамизга илтижо қилган эди, Эгамиз Мусога бир чўпни кўрсатди. Мусо чўпни олиб сувга ташлаган эди, сув ичишга яроқли бўлиб қолди. Шундай қилиб, ўша ерда Эгамиз Исроил халқини синади. Эгамиз уларга яшаш қонун–қоидасини берди. Уларнинг ғарбдаги ерлари эса Иордан дарёси бўйлаб, шимолдаги Жалила кўлидан то жанубдаги Ўлик денгизгача ва шарқдаги Фисгах тоғ тизмасининг ён бағирларигача чўзилган эди. Шунингдек, Фисгах тоғ тизмасининг этагидаги Ўлик денгизгача чўзилиб, Иордан дарёсининг шарқ томонидаги бутун Иордан водийсини ҳам ўз ичига олган эди. дарёнинг оқими тўхтаб қолди. Сув узоқда жойлашган Зоратон ёнидаги Адам шаҳри олдида йиғилиб қолди, Ўлик денгизга қуйиладиган дарё суви эса оқиб кетди, дарё ўзани қуриб қолди. Жамики Исроил халқи қуруқ ердан юриб, Иордандан ўтиб бўлмагунча, Эгамизнинг Аҳд сандиғини кўтарган руҳонийлар дарёнинг ўртасида, қуруқ ерда туришди. Халқ дарёдан ўтиб, Ерихо шаҳрининг ёнидаги ерларга борди. Ўша шаҳарнинг аҳолиси Элишайга мурожаат қилди: — Ҳазратимиз кўриб турганларидай, шаҳар яхши ерга жойлашган, лекин суви яхши эмас, ери ҳам ҳосил бермайди. Шунда Элишай: — Менга янги косага туз солиб беринглар, — деди. Улар Элишайнинг айтганини бердилар. Элишай булоқ бошига чиқиб, тузни сувга ташлади–да, шундай деди: — Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен бу сувни тоза қилдим, энди бу сув туфайли ҳечам ўлим бўлмайди, бундан буён ерингиз ҳам ҳосил беради.” Элишай айтганидек, сув тоза бўлди ва ҳозиргача тозадир. Чўлоқ ҳам оҳудай сакрайди, Соқов шодликдан ҳайқиради. Мана, ахир, саҳрода сув шариллаб оқмоқда, Чўл жойлар эса ирмоқларга тўла. Қизиб ётган қум ҳовузга айланади, Қақраган ер қайнаётган булоқ бўлади. Олдин чиябўрилар яшаган масканларда Энди майса, қамиш, папируслар ўсади. Ўша куни Қуддусдан ҳаётбахш сувлар оқиб чиқади, унинг ярми Ўлик денгизга, қолган ярми эса Ўрта ер денгизига қуйилади. Сув ёзда ҳам, қишда ҳам оқаверади.
Выбор основного перевода