Икковингиз Исроил халқининг олдида Менга садоқатсизлик қилган эдингиз. Сизлар Зин чўлида, Марива сувлари бўйидаги Кадеш ёнида Исроил халқига муқаддаслигимни намоён қилмаган эдингиз.
Ўша куни, эй Исроил халқи, Эгамиз сизларни Фурот дарёсидан Миср чегарасидаги ирмоққача бўлган ерда янчади. Ҳаммангизни битта–битта йиғиб келади.
Гад ҳудудининг жанубий чегараси Тамар шаҳридан то Кадешдаги Марива сувларигача боради, кейин Миср чегарасидаги ирмоқ бўйлаб ўтиб, Ўрта ер денгизигача етади.