Ўша одам мени Маъбаднинг шарқ томонидаги ташқи дарвоза биноси ёнига олиб борди. Бироқ дарвоза ёпиқ эди.
Эгамиз менга шундай деди: “Бу дарвоза доим ёпиқ турсин, уни оча кўрманглар. Бирорта одам бу дарвозадан фойдаланмасин. Мен, Исроил халқининг Худоси — Эгангиз, бу дарвозадан кирганим учун, у ёпиқлигича қолсин.
Сўнг ўша одам мени шимолий дарвоза орқали Маъбад олдига олиб борди. Воажабо! Эгамизнинг улуғворлиги Маъбадни тўлдирганини кўрдим! Мен мук тушдим.