Одамлар Ўлик денгизнинг қирғоқларида туриб балиқ тутишади, Эн–Гедидан Эн–Эхлайимгача бўлган жойда тўрларини қуритишади. Ўрта ер денгизидаги каби, балиқларнинг тури кўп бўлади.
Шимолий чегарангиз Ўрта ер денгизидан бошланиб, шарққа — Хетлон шаҳри томон боради, сўнг Лево–Хомат орқали ўтиб, Задод шаҳригача давом этади.
Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил халқи, қаранглар! Мен сизларга қарши бир халқни қўзғатдим. Улар Лево–Хоматдан то Арабадаги сойликкача сизларни эзадилар.”