Ўша овоз менга деди: — Эй инсон, ўрнингдан тур, Мен сен билан гаплашмоқчиман.
Шунда Худо менга деди: “Эй инсон, халқимнинг қилмишини кўрдингми? Улар бу ерда жирканч ишларни қилиб, Мени муқаддас масканимдан ҳайдаб юбормоқчилар. Қани юр, Мен сенга бундан баттарини ҳам кўрсатаман.”
У менга шундай деди: “Эй инсон, мен сенга кўрсатадиган ҳамма нарсага яхшилаб эътибор бер, сен шу сабабдан бу ерга келтирилгансан. Яхшилаб қулоқ сол, чунки сен кўрганларингни Исроил халқига айтиб беришинг керак.”
Эгамиз менга деди: “Эй инсон, гапларимни қулоғингга қуйиб ол. Мен сенга Маъбадимнинг қонун–қоидаларини тушунтираман. Маъбадга ким кириши мумкин–у, ким кириши мумкин эмаслигини яхшилаб эслаб қол.