Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бир дарё бор, унинг сувлари Шодлик олиб келар Худо шаҳрига, Худойи Таолонинг муқаддас маконига. Шод бўлиб, нажот чашмасидан сув оласиз. Қизиб ётган қум ҳовузга айланади, Қақраган ер қайнаётган булоқ бўлади. Олдин чиябўрилар яшаган масканларда Энди майса, қамиш, папируслар ўсади. Ҳатто ёввойи ҳайвонлар Мени улуғлайди, Чиябўри, туяқушлар ҳам Мени шарафлайди. Зотан, танлаган халқимга сув берай дея, Саҳрога сувлар юбордим, Чўлда дарёлар яратдим. Менинг халқим икки гуноҳ қилди: Улар Мени — ҳаётбахш сув булоғини тарк этдилар. Ўзлари учун сардобалар қазидилар, Сувни ушлаб туролмайдиган ёриқ сардобалар қурдилар. Ўша одам мени шарқий дарвоза олдига олиб борди. Бирданига мен шарқ томонда пайдо бўлган Исроил Худосининг улуғворлигини кўрдим. Худонинг овози шовуллаган денгиз товушига ўхшар эди. Унинг улуғворлигидан замин порлай бошлади. Мен кўрган бу ваҳий, Худо Қуддусни вайрон қилиш учун келганда ва Кавор дарёси бўйида кўрган ваҳийларимга ўхшаб кетар эди. Мен мук тушдим. Эгамизнинг улуғворлиги шарқий дарвоза орқали Маъбадга кирди. Маъбадни ўлчаган одам ёнимда турганда, Маъбад ичидан менга бир овоз келди. Ҳукмдор кўнгилдан чиқариб берадиган тинчлик ёки куйдириладиган қурбонликни Мен, Эгангизга келтирмоқчи бўлганда, у учун ички ҳовлининг шарқий дарвозаси очилсин. Бу қурбонликларини у Шаббат кунида келтирадиган қурбонликларга ўхшаб тақдим қилсин, дарвоза биносидан чиқиб кетганидан сўнг дарвоза беркитилсин. Ўша куни сут оқар қирлардан, Узум шарбати келар тоғлардан, Яҳудодаги ўзанлар сувга тўлар, Менинг уйимдан булоқ отилиб чиқар, Акас дарахтлари ўсадиган қақроқ сойликни суғорар. Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Ўша куни Довуд авлоди ва Қуддус аҳолиси учун бир булоқ очилади. Бу булоқ уларнинг барча гуноҳлари ва нопокликларини ювади. Ўша куни Мен бу юртдан барча бутларни йўқ қиламан. Ҳатто уларнинг номлари ҳам унутилади. Мен бу юртдан яна сохта пайғамбарларни ва уларни илҳомлантирадиган ёвуз руҳни олиб ташлайман. Ўша куни Қуддусдан ҳаётбахш сувлар оқиб чиқади, унинг ярми Ўлик денгизга, қолган ярми эса Ўрта ер денгизига қуйилади. Сув ёзда ҳам, қишда ҳам оқаверади. Фаришта менга биллурдай тиниқ, ҳаётбахш сувлар дарёсини кўрсатди. Бу дарё Худонинг ва Қўзининг тахтидан чиқиб,
Выбор основного перевода