Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнгра улар орқага қайтиб, Эн–Мишпат шаҳрига келдилар ва Омолекларнинг бутун ерларини, шунингдек, Хазазон–Тамарда яшаётган Амор халқини қўлга олдилар. (Эн–Мишпат ҳозир Кадеш деб юритилади.) Ўрта ер денгизининг қирғоғи ғарбий чегарангизни ташкил қилади. Нившон, Туз шаҳри ва Эн–Геди — ҳаммаси бўлиб олтита шаҳар ва уларнинг атрофидаги қишлоқлар. Мен Исроил халқининг қабилаларига шарқда Иордан дарёсидан бошлаб ғарбдаги Ўрта ер денгизигача бўлган ерларни мулк қилиб бердим. Мен сизларга мағлуб бўлган халқларнинг ҳам, ҳали мағлуб қилинмаган халқларнинг ҳам ерларини тақсимлаб бердим. Хабарчилар келиб, Ёҳушафатга: “Сон–саноқсиз лашкар Эдомдан — Ўлик денгизнинг нариги қирғоғидан сизга қарши келмоқда. Улар Хазазон–Тамарни қўлга киритиб бўлишган”, деб айтдилар. (Хазазон–Тамарнинг бошқа номи Эн–Геди эди.) Эгамиз шундай демоқда: “Мана, Мен талай душманни юборяпман. Улар халқимни балиқчилар каби, тутиб оладилар. Ўша душманлар кетидан бошқаларини жўнатаман, улар овчилар каби, халқимни ҳар бир тоғда, ҳар бир тепаликда, қояларнинг жарликларида овлайдилар. Денгиз ўртасидаги бу оролда балиқчилар тўрларини ёйиб қуритадиган бўладилар. Ахир, буларни Мен айтдим. Шаҳринг халқларга ўлжа бўлади. Мен сени яланғоч бир тошлоққа айлантираман, балиқчилар тўрларини қуритадиган бир ер бўласан. Ҳеч ким шаҳрингни қайта қурмайди. Ахир, буларни Мен айтдим. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.» Гад ҳудудининг жанубий чегараси Тамар шаҳридан то Кадешдаги Марива сувларигача боради, кейин Миср чегарасидаги ирмоқ бўйлаб ўтиб, Ўрта ер денгизигача етади. Бошқа шогирдлар эса балиқ тўла тўрни судраганча, қайиқда келдилар. Улар қуруқликка яқин, тахминан икки юз тирсак масофада эдилар. Бутрус бориб, тўрни қирғоққа тортиб чиқарди. Тўр катта балиқларга тўла эди. Ҳаммаси бўлиб 153 та балиқ бор эди. Балиқлар кўплигига қарамасдан, тўр йиртилмади.
Выбор основного перевода