Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Парвардигор Эгамиз шарқда — Адан деган жойда боғ барпо қилиб, Ўзи яратган одамни ўша боққа қўйди. Дарёнинг икки томонида турли хил мевали дарахтлар ўсади. Улар ҳар ойда янги мевалар тугади, барглари ҳеч қачон сўлимайди. Маъбаддан чиққан сув уларни суғоргани учун улар ҳеч қачон ҳосилдан қолмайди. Уларнинг мевалари озуқа бўлади, барглари шифо келтиради.” Фаришта менга биллурдай тиниқ, ҳаётбахш сувлар дарёсини кўрсатди. Бу дарё Худонинг ва Қўзининг тахтидан чиқиб, шаҳар кўчаси бўйлаб оқаётган эди. Дарёнинг иккала қирғоғида ҳам ҳаёт дарахти бор эди. Бу дарахт йилда ўн икки марта, ҳар ой ҳосил беради. Дарахтнинг барглари халқларга шифо бахш этади.
Выбор основного перевода