Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёнларингиздаги бирор мусофир Мен, Эгангизга бағишланган Фисиҳ зиёфатини нишонламоқчи бўлса, олдин унинг хонадонидаги ҳамма эркаклар суннат қилиниши лозим. Шундан кейингина Исроил халқига мансуб бўлган одамдай, Исроил жамоасига қўшилиб, Фисиҳ зиёфатини нишонлайди. Суннат қилинмаганларнинг ҳеч қайсиси Фисиҳ таомидан тановул қилиши мумкин эмас. Шу ернинг туб аҳолиси учун ҳам, ораларингизда яшаётган мусофир учун ҳам қонун ўшадир.” Унга ўз юртдошингиздай қаранг. Мусофирни ўзингизни севгандай севинг, чунки сизлар ҳам Миср юртида мусофир эдингизлар. Мен Эгангиз Худоман. Ерни қабилаларга рўйхатдаги одамларнинг сонига қараб бўлиб бераётганингизда, қуръа ташланглар. Ҳар бир қабиланинг улуши қабиланинг катта–кичиклигига қараб қуръа бўйича тақсимлансин.” Аммо Ёқуб наслига Эгам шафқат қилади, У яна Исроил халқини танлаб олади. Ёқуб наслига ўз ерида ором беради, Бирлашади мусофирлар улар билан, Қўшилади Ёқуб хонадони билан. Бегона халқдан бўла туриб, Ўзини Эгамизга бағишлаган одам: “Эгамиз мени, барибир, Ўз халқидан ажратади”, деб айтмасин. Бичилган эркак ҳам: “Мен қуриган дарахтман”, деб айтмасин. Зотан, Эгамиз ўша эркакларга шундай айтмоқда: “Шаббат кунига риоя қилинг. Мени мамнун қиладиганларни танланг. Менинг аҳдимга содиқ бўлинг. Шунда сизларга уйимда Ўғилу қизларимникидан ҳам кўра, Яхшироқ ном, хотира бераман. Бу ном йўқолмайдиган, абадий бир ном бўлади.” Эгамизни севиб, хизмат қиладиган, Шаббат кунига риоя этадиган, Эгамизнинг аҳдига содиқ бўлган, Бегона халқдан бўлиб туриб, Ўзини Эгамизга бағишлаганларга Эгамиз шундай демоқда: “Мен сизларни муқаддас тоғимга олиб келаман. Маъбадимда сизларни мамнун қиламан. Куйдириладиган қурбонликлару назрларингиз Қурбонгоҳимда қабул бўлади. Менинг уйим барча халқларнинг ибодат уйи деб аталади.” Эгамиз деди: “Исроил қабилаларига ерни бўлиб бераётганингизда, Мен, Эгангизга тегишли қисмини ҳам ажратиб қўйинглар. Менга ажратилган ҳудуднинг узунлиги 25.000 тирсак, эни 20.000 тирсак бўлсин. Бутун ҳудуд табаррук ҳисоблансин. Яҳудийлар билан ғайрияҳудийлар орасида асло фарқ йўқ. Уларнинг Раббийси бир бўлиб, Унга илтижо қилганларнинг биронтасидан У Ўз меҳр–шафқатини аямайди. Энди на яҳудий, на юнон бор, на қул, на озод бор, на эркак, на аёл бор. Сизлар Исо Масиҳга тегишли бўлганингиз учун ҳаммангиз бирсизлар. Ўша пайтда сизлар Масиҳни билмас эдингизлар, Исроил халқига тегишли эмасдингиз. Худонинг Исроил халқи билан тузган аҳдларига ва берган ваъдаларига бегона бўлиб, бу дунёда умидсиз ва Худосиз яшар эдингиз. Сизлар олдин Худодан узоқ эдингиз, энди эса Исо Масиҳ орқали, Унинг тўкилган қони туфайли Худога яқинлашдингиз. Масиҳнинг Ўзи бизнинг тинчлик манбаимиздир. У Ўз танасини фидо қилиб, яҳудийлар ва ғайрияҳудийларни бирлаштирди, уларнинг орасидаги адоват деворини қулатди. Исо Масиҳ яҳудийларга берилган қонунни ва унинг амрларию қоидаларини бекор қилди. Масиҳ туфайли ғайрияҳудийлар билан яҳудийлар бирлашиб, янги бир халқ бўлдилар, шундай қилиб Масиҳ тинчлик ўрнатди. Демак, сизлар энди бегона ҳам, келгинди ҳам эмассизлар, балки Худонинг азиз халқи қаторидасиз, Унинг хонадони аъзоси бўлдингизлар. Бу сирнинг моҳияти қуйидагичадир: ғайрияҳудийлар ҳам Хушхабарга ишониб, Исо Масиҳ орқали Худо Ўз халқига ато қиладиган баракаларга шерик бўладилар. Улар билан бирга бир тана аъзолари бўлиб, Худонинг Ўз халқига берган ваъдасидан баҳраманд бўладилар. Шу нуқтаи назардан энди на юнон бор, на яҳудий, на суннатли бор, на суннатсиз, на жоҳил бор, на маданиятсиз, на қул бор, на озод. Энг аҳамиятлиси Масиҳдир, У ҳамма биландир, ҳамма нарса Унинг қўли остидадир.
Выбор основного перевода