Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Менга атаб йилда уч марта байрам қилинглар: Абиб ойининг белгиланган вақтида хамиртурушсиз нон байрамини нишонланглар. Сизлар ўша ойда Мисрдан чиққансизлар. Мен сизларга амр этганимдай, етти кун хамиртурушсиз нон енглар. Ҳар ким Менинг ҳузуримга муносиб назрлар олиб келиши лозим. Буғдой ўримини йиғиштиришни бошлаганингизда, далангизга эккан уруғнинг илк ҳосилидан назр қилинглар. Шу орқали Ҳосил байрамини нишонланглар. Кузда даладаги ҳамма ҳосилингизни йиғиштириб бўлганингизда, Чайла байрамини нишонланглар. Ҳамма эркаклар ҳар йили шу учала байрамда Мен, Эгангиз Раббийнинг ҳузурига келиб сажда қилсин. Хамиртурушсиз нон байрамини, Ҳосил байрамини ва Чайла байрамини нишонлаш учун барча эркакларингиз йилда уч марта Эгангиз Худо танлаган жойга, Унинг ҳузурига келсин. Ҳеч ким Эгамизнинг олдига қуруқ келмасин. Сўнг ўша одам ташқи ҳовлининг шимолий дарвоза биносини ўлчади. Бу дарвоза биносининг икки ён томонидаги учтадан бўлган соқчилар хоналари, даҳлиз ва ён деворларнинг ўлчамлари шарқий дарвоза биносиники билан бир хил эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди. Деворлардаги панжарали туйнуклар, даҳлиз ва пальма тасвирларининг ўлчамлари шарқий дарвоза биносиники билан бир хил эди. Дарвозага етти поғонали зина олиб борар эди. Даҳлиз дарвоза биносининг ички томонида жойлашган эди. Шимолий дарвоза биносининг рўпарасида ҳам шарқий дарвоза биносидагидай ички ҳовлига олиб кирадиган дарвоза биноси бор эди. Ўша одам ички дарвоза биносидан ташқи дарвоза биносигача бўлган масофани ўлчаган эди, масофа 100 узун тирсак чиқди. Сўнг ўша одам мени жануб томонга олиб борди. Жануб томонда ҳам дарвоза биноси бор эди. Ўша одам дарвоза биносининг даҳлизини ва даҳлиз деворларини ўлчади, уларнинг ўлчамлари бошқаларники билан бир хил эди. Бу дарвоза биносидаги хоналарнинг ва даҳлизнинг бошқа дарвозаларникига ўхшаган панжарали туйнуклари бор эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни эса 25 тирсак эди. Дарвозага етти поғонали зина олиб борар эди. Даҳлиз дарвоза биносининг ички томонида жойлашган эди. Даҳлиз эшигининг икки ён деворига пальма дарахтининг тасвирлари туширилган эди. Жануб томонда Маъбаднинг ички ҳовлисига олиб кирадиган дарвоза биноси бор эди. Ўша одам жанубдаги ички дарвоза биносидан ташқи дарвоза биносигача бўлган масофани ўлчади, масофа 100 тирсак чиқди. Сўнг ўша одам мени жанубий дарвоза орқали Маъбаднинг ички ҳовлисига олиб кирди–да, дарвоза биносини ўлчади. Дарвоза биносининг ўлчамлари бошқа дарвоза бинолариники билан бир хил эди. Дарвоза биносининг хоналари, даҳлизи ва даҳлиз эшигининг икки ён девори бошқа дарвоза бинолариникига ўхшаган эди. Хоналарнинг ва даҳлизнинг панжарали туйнуклари бор эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди. Ички ҳовлига қаратилган дарвоза биноларининг даҳлизлари бир хил эди. Уларнинг узунлиги 25 тирсак, эни 5 тирсак эди. Даҳлиз орқали Маъбаднинг ташқи ҳовлисига чиқилар эди. Даҳлиз эшигининг икки ён деворига пальма дарахтининг тасвирлари туширилган эди. Дарвозага саккиз поғонали зинапоя олиб борар эди. Сўнг ўша одам мени шарқий дарвоза орқали Маъбаднинг ички ҳовлисига олиб кирди–да, дарвоза биносини ўлчади. Дарвоза биносининг ўлчамлари бошқа дарвоза бинолариники билан бир хил эди. Дарвоза биносининг хоналари, даҳлизи ва даҳлиз эшигининг ён деворлари бошқа дарвозаларникига ўхшаган эди. Хоналарнинг ва даҳлизнинг панжарали туйнуклари бор эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди. Даҳлиз орқали Маъбаднинг ташқи ҳовлисига чиқилар эди. Даҳлиз эшигининг икки ён деворига пальма дарахтининг тасвирлари туширилган эди. Дарвоза биносига саккиз поғонали зинапоя олиб борар эди. Сўнг ўша одам мени шимолий дарвоза олдига олиб бориб, дарвоза биносини ўлчади. Дарвоза биносининг ўлчамлари бошқа дарвоза бинолариники билан бир хил эди. Дарвоза биносининг хоналари, даҳлизи ва даҳлиз эшигининг ён деворлари бошқа дарвоза бинолариникига ўхшаган эди. Хоналар ва даҳлизнинг панжарали туйнуклари бор эди. Дарвоза биносининг узунлиги 50 тирсак, эни 25 тирсак эди. Даҳлиз орқали Маъбаднинг ташқи ҳовлисига чиқилар эди. Даҳлиз эшигининг икки ён деворига пальма дарахтининг тасвирлари туширилган эди. Дарвозага саккиз поғонали зинапоя олиб борар эди. Шимол томондаги ички дарвозанинг даҳлизи ёнида бир хона бор эди. Бу хонага даҳлиз орқали кирилар эди. Қурбонлик учун бўғизланган ҳайвонлар шу хонада ювилар эди. Даҳлизнинг ўзида тўртта хонтахта бор эди. Хонтахтанинг иккитаси даҳлизнинг бир чеккасида, қолган иккитаси даҳлизнинг бошқа чеккасида турар эди. Бу хонтахталарнинг устида куйдириладиган қурбонлик, гуноҳ қурбонлиги ва айб қурбонлиги учун ҳайвонлар бўғизланар эди. Ташқи ҳовлида яна тўртта хонтахта бор эди. Хонтахтанинг иккитаси дарвоза зинапоясининг бир томонида, бошқа иккитаси зинапоянинг бошқа томонида турар эди. Ҳаммаси бўлиб саккизта хонтахта бор эди. Тўртта хонтахта даҳлизнинг ичида, яна тўрттаси дарвозанинг ташқарисида турар эди. Бу хонтахталарнинг устида ҳайвонлар бўғизланар эди. Куйдириладиган қурбонликлар учун яна тўртта хонтахта бор эди. Бу хонтахталар йўнилган тошдан ясалган бўлиб, уларнинг узунлиги ва эни бир ярим тирсак, бўйи бир тирсак эди. Бу хонтахталар устига қурбонликларни сўйишда ишлатиладиган асбоблар қўйилар эди. Даҳлиз деворларига узунлиги тўрт энли бўлган илгаклар қоқилган эди. Ҳайвонларнинг гўшти эса хонтахталар устига қўйилар эди.
Выбор основного перевода