Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳар ойнинг бошида иккита буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини Эгамизга атаб куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Ҳамма жониворлар нуқсонсиз бўлсин. Бу қурбонликларга қўшиб қуйидаги миқдорда зайтун мойи аралаштирилган сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар: ҳар бир буқа билан ўн икки коса ун, қўчқор билан саккиз коса ун, ҳар бир қўчқор қўзи билан тўрт коса ун. Оловда куйдириладиган бу қурбонликлардан Эгамизга ёқимли ҳид боради. Ҳар бир буқа билан тўрт коса шароб, ҳар бир қўчқор билан уч коса шароб, ҳар бир қўчқор қўзи билан эса икки коса шаробни назр қилинглар. Бу куйдириладиган назрларни ҳар ойнинг биринчи кунида адо этинглар. Бундан ташқари, битта такани Эгамизга гуноҳ қурбонлиги қилинглар. Бу ҳамма қурбонлигу назрларни кунда куйдириладиган қурбонликлар ва уларга қўшиб қилинадиган шароб назридан ташқари келтиринглар. Эгамиз Раббий менга деди: “Биринчи ойнинг биринчи кунида Маъбадни поклаш учун нуқсонсиз бир буқани қурбонлик қил. Эгамиз Раббий менга деди: “Ички ҳовлининг шарқий дарвозаси ҳафтанинг олти куни давомида ёпиқ турсин, Шаббат куни ва янги ой шодиёнаси куни очилсин.
Выбор основного перевода