Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин Ҳизқиё халққа деди: — Мана, сизлар ўзингизни Эгамизга бағишладингизлар. Энди атаган қурбонлигу шукрона назрларингизни Эгамизнинг уйига олиб келинглар. Жамоа қурбонликлар ва шукрона назрларини келтирди. Баъзилари эса кўнгилдан чиқариб куйдириладиган қурбонлик учун ҳайвонларни ҳам олиб келдилар. Фақатгина ҳукмдорингиз шу дарвоза биносининг ичида ўтириб, Менинг ҳузуримда муқаддас таомни тановул қилиши мумкин. Дарвоза биносига у даҳлиз орқали кириб, яна ўша йўл билан чиқиб кетади.” Ҳукмдор янги ой шодиёнасида, Шаббат ва бошқа байрамларда келтириладиган қурбонликлару назрлар учун ҳайвонларни, дон ва шаробни таъминлаб бериши шарт. Исроил халқини гуноҳларидан поклаш учун келтириладиган гуноҳ, тинчлик ва куйдириладиган қурбонликлар ҳамда дон назри учун ҳукмдор масъулдир.” Ҳукмдор ташқи ҳовлидан бу дарвоза биносининг даҳлизига кириб, даҳлизнинг эшигида турсин. Руҳоний куйдириладиган ва тинчлик қурбонликларини келтираётганда, ҳукмдор даҳлиз остонасида туриб Худога сажда қилсин. Сўнг келган йўли билан чиқиб кетсин. Дарвоза кечгача очиқ турсин.
Выбор основного перевода