Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни Эгамизга бағишланган Фисиҳ зиёфатини нишонланглар. Ҳукмдор янги ой шодиёнасида, Шаббат ва бошқа байрамларда келтириладиган қурбонликлару назрлар учун ҳайвонларни, дон ва шаробни таъминлаб бериши шарт. Исроил халқини гуноҳларидан поклаш учун келтириладиган гуноҳ, тинчлик ва куйдириладиган қурбонликлар ҳамда дон назри учун ҳукмдор масъулдир.” Қўчқор билан бирга бир тоғора донни назр қилсин. Қурбонлик қилинадиган ҳар бир қўзи билан бирга хоҳлаган миқдорда дон назр қилсин. Ҳар бир тоғора дон билан бирга саккиз коса зайтун мойини назр қилсин. Менга аталган ҳар бир бузоқ ва қўчқор билан бирга бир тоғорадан дон назр қилсин. Қўзилар билан бирга эса хоҳлаган миқдорда дон назр қилсин. Ҳар бир тоғора дон билан бирга саккиз коса зайтун мойини назр қилсин.
Выбор основного перевода