Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар тандирда ёпилган нонни дон назри сифатида келтирмоқчи бўлсангиз, зайтун мойига қорилган нонларни ёки юзига зайтун мойи суртилган чалпакларни назр қилинг. Уларни сифатли ундан ёпиб, хамиртуруш қўшманг. Агар товада пиширилган нонни назр қилмоқчи бўлсангиз, нонингиз зайтун мойига қорилган сифатли ундан ёпилган бўлсин. Унга хамиртуруш қўшманг. Агар назрингиз қозонда тайёрланган бўлса, у сифатли ундан тайёрланган бўлиб, зайтун мойида қовурилган бўлиши керак. Левилар қонун–қоидага мувофиқ, Фисиҳ қўзиларини оловда пиширдилар, муқаддас қурбонликлар гўштини эса тоғораларда, қозонларда ва товаларда қайнатдилар. Гўшт тайёр бўлгач, уни дарров халқнинг олдига дастурхонга тортдилар. Руҳонийлар Маъбадда хизмат қилиб бўлганларидан кейин, муқаддас либосларини бу хоналарда ечиб, бошқа кийим кийиб олишлари керак. Шундан кейингина ташқи ҳовлига — одамларнинг олдига чиқишлари мумкин.” Ташқи ҳовлига, халойиқ олдига чиқишларидан олдин хизмат вақтида кийган кийимларини ечиб, муқаддас ҳужраларда қолдиришсин. Устиларига бошқа кийимларни кийиб олишсин, токи халқ муқаддас кийимларга қўл теккизмасин.
Выбор основного перевода