Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнг ўша одам мени ташқи ҳовлига олиб чиқиб, Маъбаднинг шимолидаги бир қатор хоналар олдига олиб борди. Бу хоналар Маъбаднинг ғарб томонидаги иморатга яқин жойлашган эди. Бу хоналарга ташқи ҳовлидан кириш учун шарқдаги кираверишдан фойдаланилган. У одам менга шундай деди: “Маъбаднинг шимол ва жануб томонига қурилган бу хоналар муқаддасдир. Бу хоналарда Эгамизнинг ҳузурига кирадиган руҳонийлар энг муқаддас назрларни тановул қиладилар. Дон назри, гуноҳ қурбонликлари ва айб қурбонликлари бу хоналарга қўйилади, чунки бу хоналар муқаддасдир.
Выбор основного перевода