Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
халқ олдидаги ўз руҳонийлик бурчларини менсимасдилар. Бирортаси келиб қурбонлик сўйиб, гўштини қайнатаётганда, Элах ўғилларининг хизматкори уч тишли санчқи билан келарди. Ўлчаётган одам менга шундай деди: “Шимолий дарвоза ёнидаги хона Маъбад учун масъул бўлган руҳонийларга мўлжаллаб қурилган. Улар Маъбадимда хизмат қилаверадилар: дарвозабонлар бўладилар, Маъбад ичида хизмат қиладилар. Куйдириладиган ва бошқа қурбонликлар учун келтирилган ҳайвонларни сўядилар, Маъбадга келган одамларга хизмат қиладилар. Аммо улар бутларга сажда қилган Исроил халқига хизмат қилиб, халқни гуноҳга ботирганлари учун, Мен, Эгангиз Раббий, қасам ичиб айтаманки, улар ўз жазосини тортадилар. Мен уларни руҳонийликдан четлаштираман. Улар энди на ҳузуримга кирадилар, на муқаддас нарсаларимга, на энг муқаддас назрларимга қўл теккизадилар. Жирканч одатлари учун тортадиган жазоси шу бўлади, улар иснодга қоладилар. Шунга қарамай, Маъбаддаги ҳамма юмушларни бажараверадилар. деди: “Анави — ошхона. Руҳонийлар у ерда айб ва гуноҳ қурбонликларининг гўштини қайнатадилар, назр қилинган доннинг унидан нон ёпадилар. Бу муқаддас назрларни ташқи ҳовлига олиб чиқмаслик учун ва халқ муқаддас назрларга қўл теккизмаслиги учун ошхона айнан шу ерда жойлашган.”
Выбор основного перевода