Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шимол томондаги ички дарвозанинг даҳлизи ёнида бир хона бор эди. Бу хонага даҳлиз орқали кирилар эди. Қурбонлик учун бўғизланган ҳайвонлар шу хонада ювилар эди. Даҳлизнинг ўзида тўртта хонтахта бор эди. Хонтахтанинг иккитаси даҳлизнинг бир чеккасида, қолган иккитаси даҳлизнинг бошқа чеккасида турар эди. Бу хонтахталарнинг устида куйдириладиган қурбонлик, гуноҳ қурбонлиги ва айб қурбонлиги учун ҳайвонлар бўғизланар эди. Эгамиз менга шундай деди: “Бу дарвоза доим ёпиқ турсин, уни оча кўрманглар. Бирорта одам бу дарвозадан фойдаланмасин. Мен, Исроил халқининг Худоси — Эгангиз, бу дарвозадан кирганим учун, у ёпиқлигича қолсин. Фақатгина ҳукмдорингиз шу дарвоза биносининг ичида ўтириб, Менинг ҳузуримда муқаддас таомни тановул қилиши мумкин. Дарвоза биносига у даҳлиз орқали кириб, яна ўша йўл билан чиқиб кетади.” Исроил ҳукмдорларига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: зўравонлигу зулмингизни бас қилинг! Адолату тўғрилик ила иш тутинг. Халқимни ўз еридан маҳрум қилманг, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. Руҳоний бу гуноҳ қурбонлигининг қонидан олиб, Маъбад эшикларининг кесакисига, қурбонгоҳнинг тўрт бурчагига ва ички ҳовли дарвозаларининг ёндорларига суртсин. Байрамнинг биринчи кунида ҳукмдор ўзининг ва бутун халқнинг гуноҳлари учун бир буқани гуноҳ қурбонлиги қилиб, олиб келсин. Ҳукмдор ичкарига кирганда, дарвоза биносининг даҳлизи орқали кирсин ва яна ўша йўл билан қайтиб чиқсин. Ҳукмдор кўнгилдан чиқариб берадиган тинчлик ёки куйдириладиган қурбонликни Мен, Эгангизга келтирмоқчи бўлганда, у учун ички ҳовлининг шарқий дарвозаси очилсин. Бу қурбонликларини у Шаббат кунида келтирадиган қурбонликларга ўхшаб тақдим қилсин, дарвоза биносидан чиқиб кетганидан сўнг дарвоза беркитилсин.
Выбор основного перевода