Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шаббат куни эса иккита бир ёшли нуқсонсиз қўчқор қўзини қурбонлик қилинглар. Бу қурбонликлар билан бирга белгиланган миқдорда шароб назрини ва зайтун мойи аралаштирилган саккиз коса сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар. Бу куйдириладиган қурбонликларни ҳар Шаббатда кунда куйдириладиган қурбонликлардан ва унга қўшиб қилинадиган шароб назридан ташқари келтиринглар. Ҳукмдор янги ой шодиёнасида, Шаббат ва бошқа байрамларда келтириладиган қурбонликлару назрлар учун ҳайвонларни, дон ва шаробни таъминлаб бериши шарт. Исроил халқини гуноҳларидан поклаш учун келтириладиган гуноҳ, тинчлик ва куйдириладиган қурбонликлар ҳамда дон назри учун ҳукмдор масъулдир.”
Выбор основного перевода