Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
эртага Эгамиз олдида ўша оловкуракларингизда тутатқи тутатинглар. Ўшанда Эгамиз кимни танлаб олганини, ким Унга тегишли эканлигини кўрамиз. Эй левилар, сизлар ҳаддингиздан ошиб кетдингизлар! Бу исёнкор халқ гапингга қулоқ соладими, йўқми, Мен уларнинг олдига пайғамбарни юборганимни билиб қўйишсин. Сенинг бошинг тошдай қаттиқ, қайроқтошдан ҳам қаттиқроқ бўлади. Улар исёнкор халқ бўлса–да, сен улардан чўчима, даҳшатга тушма. Исроил ҳукмдорларига айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: зўравонлигу зулмингизни бас қилинг! Адолату тўғрилик ила иш тутинг. Халқимни ўз еридан маҳрум қилманг, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. Сизлар ўтмишда худосизлардай яшаганингиз етар. Ўша вақтларда ахлоқсизлик, шаҳватпарастлик, майхўрлик, айш–ишрат, кайф–сафо, разил бутпарастлик билан кун кечирардингизлар.
Выбор основного перевода