Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳар қандай кишининг мурдасига теккан одам етти кун ҳаром бўлади. Мурдага теккан одам покланиш суви билан учинчи ва еттинчи куни ўзини покласин. Шунда у пок бўлади. Ўша одам учинчи ва еттинчи куни ўзини покламаса, ҳаром бўлиб қолаверади. Мурдага тегиб, ўзини покламаган одам Эгамизнинг Муқаддас чодирини булғаган бўлади. Покланиш суви ўша одамнинг устига сепилмагани учун у ҳаромлигича қолади. Бундай одам Исроил халқи орасидан йўқ қилинсин. Агар одам чодирда вафот этса, қуйидаги қоидага риоя қилинглар: ўша пайтда чодирда бўлган ва чодирга кирган ҳамма одамлар етти кун ҳаром бўлишади. Чодирдаги қопқоғи ёпилмаган, усти очиқ ҳар қандай идиш ҳам ҳаром бўлади. Агар бирорта одам очиқ майдонда ўлдирилган ёки ўз ажали билан ўлган кимсанинг жасадига, марҳумнинг суягига ёки қабрига тегса, у етти кун ҳаром бўлади. Ҳаром бўлган одам учун гуноҳдан поклаш мақсадида куйдирилган малла ғунажиннинг кулидан олиб идишга солинглар, сўнг кулнинг устига оқар сувдан қуйинглар. Пок одам иссопни олиб, сувга ботирсин–да, сувни чодирга, чодирдаги ҳамма жиҳозларга, чодирдаги одамларга сепсин. Одамнинг суягига, марҳумга, ўлдирилган кимсанинг жасадига ёки қабрга теккан одамнинг устига ҳам ўша сувдан сепсин. Учинчи ва еттинчи кунлари пок одам ҳаром одамга сувдан сепиб, еттинчи куни уни покласин. Покланган одам ювиниб, кийимларини ювсин. Ана шунда кечқурунга бориб у пок бўлади.
Выбор основного перевода