Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар шаҳрингизда қон тўкиш, ҳақ–ҳуқуқ талашиш ва зўравонлик каби можароларни ҳукм қилиш қийин бўлса, Эгангиз Худо танлайдиган жойга боринглар. Леви руҳонийларининг ва ўша вақтда хизматда бўлган ҳакамнинг олдига бориб, улардан сўранглар. Улар ҳукм чиқаради. У шоҳлик тахтига ўтирганда, леви руҳонийлари сақлаган қонунлардан ўзи учун бир нусха кўчиртириб олсин. Бошқа шаҳарда истиқомат қиладиган биродарларингиз олдингизга қотиллик ёки қонун, амр, фармон, қоидалар билан боғлиқ бўлган даъволар билан келса, уларни огоҳлантиринг, токи улар Эгамизга қарши гуноҳ қилиб қўймасинлар, ўзларининг ва сизнинг бошингизга Эгамизнинг қаҳрини келтирмасинлар. Шундай қилсангиз, айбдан холи бўласизлар. Мен уларга Шаббат кунларимни Ўзим ва улар орасидаги аломат қилиб бердим. Токи уларни муқаддас қиладиган Эгаси Мен эканлигимни билишсин. Шаббат кунларимни муқаддас деб билинглар, чунки булар орамиздаги аломатдир. Шунда Эгангиз Худо Мен эканлигимни билиб оласизлар.’ Руҳонийларингиз қонунимни бузиб, муқаддас нарсаларимни булғадилар. Муқаддас билан оддий нарсанинг фарқига бормадилар. Одамларга нима ҳарому нима ҳалол эканини ўргатмадилар, Шаббат кунларига риоя қилмадилар, хуллас, халқим орасида Мени беобрў қилдилар.
Выбор основного перевода