Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Левилар сизларнинг назоратингиз остида хизмат қилиб, Муқаддас чодирга оид барча юмушларни бажаришади. Лекин улар муқаддас жиҳозларга ва қурбонгоҳга зинҳор яқинлашмасинлар, акс ҳолда, улар ҳам, сизлар ҳам ҳалок бўласизлар. Саждагоҳларнинг руҳонийлари Эгамизнинг Қуддусдаги қурбонгоҳига қурбонлик қилишмас, лекин руҳоний биродарларнинг улушидан хамиртурушсиз нон тановул қила олардилар. Шимолдаги салтанатларнинг ҳамма шаҳзодалари ва ҳамма Сидонликлар ўша ердадир. Улар қачонлардир буюк қудрати билан бутун жаҳонни даҳшатга туширишган эди, сўнг шармандаларча ҳалок бўлишди. Бу суннатсизлар қиличдан ҳалок бўлганлар орасида ётишибди. Улар гўрдаги марҳумлар сингари иснодга қолишди.» Улар ўз юртига қайтиб келганларидан кейин ўтмишдаги шармандагарчилиги ва Менга қилган хиёнатига иқрор бўладилар. Улар тинч яшайдилар, ҳеч ким уларга таҳдид қилмайди. Ана, халқим Мени билмагани учун нобуд бўлмоқда. Бу сизнинг айбингиз, эй руҳонийлар! Ахир, сизлар воз кечдинглар Мени билишдан, Энди Мен ҳам воз кечаман сиздан. Менинг руҳонийларим бўлмайсизлар! Сизлар Худойингизнинг қонунларини унутдингизлар, Шунинг учун Мен ҳам фарзандларингизни унутаман.
Выбор основного перевода