Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Левилар эса Учрашув чодирида хизмат қилиб, Чодирга нисбатан қилинган ҳар қандай айб иш учун жавобгар бўлишади. Бу авлодларингиз оша абадий қонун–қоида бўлсин. Левилар Исроил халқи орасида ерни улуш қилиб олишмайди. Йўшиё Яҳудо шаҳарларидан ҳамма руҳонийларни чиқариб юборди. Гебодан Бершебагача руҳонийлар қурбонликлар келтирадиган саждагоҳларни булғаб, ҳаром қилди. У Қуддус ҳокими Ёшуа дарвозасининг киришидаги саждагоҳларни йўқотди. Бу дарвоза шаҳарга киришда чап томонда эди. Саждагоҳларнинг руҳонийлари Эгамизнинг Қуддусдаги қурбонгоҳига қурбонлик қилишмас, лекин руҳоний биродарларнинг улушидан хамиртурушсиз нон тановул қила олардилар. Сўнг чап томонингга ёнбошлаб, устингга Исроил халқининг гуноҳларини юкла. Сен чап томонингда ётган пайтингда уларнинг гуноҳи учун жазо тортган бўласан. Руҳонийларингиз қонунимни бузиб, муқаддас нарсаларимни булғадилар. Муқаддас билан оддий нарсанинг фарқига бормадилар. Одамларга нима ҳарому нима ҳалол эканини ўргатмадилар, Шаббат кунларига риоя қилмадилар, хуллас, халқим орасида Мени беобрў қилдилар. Бу ер фақат Зодўх авлодидан тайинланган руҳонийларга тегишли бўлади, чунки улар Менинг талабларимни бажардилар. Исроил халқи ва бошқа левилар Мендан юз ўгирганларида, улар Мендан юз ўгирмадилар. — Эй Исроил халқи! Ёрдам беринглар! — деб шовқин солди улар. — Манави одам ҳамма жойда бизнинг халқимизга, қонунимизга, Маъбадга қарши таълим бериб юради. Бунинг устига, у ғайрияҳудийларни Маъбадга олиб келиб, бу муқаддас жойни булғади!
Выбор основного перевода