Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз: “Менинг Аҳд сандиғимни кўтариб юрсин, Менинг ҳузуримда хизмат қилсин, Менинг исмим билан одамларни дуо қилсин”, деб ўшанда Леви қабиласини танлаб олган эди. Улар бугунгача ҳам шу хизматни адо этиб келмоқдалар. Жанубий дарвоза ёнидаги хона эса қурбонгоҳ ёнида хизмат қиладиган руҳонийлар учун мўлжаллаб қурилган. Ҳамма руҳонийлар Зодўх авлодидан эди. Леви қабиласидан фақат Зодўх авлодлари Эгамизнинг ҳузурида хизмат қилишга ҳақлидир.” Менинг ҳузуримда фақат Зодўх наслидан бўлган леви руҳонийлари хизмат қилишсин. Сен уларга гуноҳ қурбонлиги учун бир буқани бер, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. Бу ер фақат Зодўх авлодидан тайинланган руҳонийларга тегишли бўлади, чунки улар Менинг талабларимни бажардилар. Исроил халқи ва бошқа левилар Мендан юз ўгирганларида, улар Мендан юз ўгирмадилар.
Выбор основного перевода